Эрон уруш тақдирини ўзи белгилашини маълум қилди

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эрондаги уруш қачон якунланиши ҳақидаги фикрларига муносабат билдирди. Эрон томони бу масалада қарорни ташқи кучлар эмас, айнан Ислом Республикаси армияси белгилашини таъкидлади.
ИИҚК баёнотида урушнинг тугаш вақти ва шартлари Теҳрон ихтиёрида экани урғуланган. Шу тариқа, корпус Трампнинг можаро ниҳоясига етаётгани ҳақидаги аввалги чиқишига ўзига хос жавоб қайтарди.
Шу билан бирга, Эрон ҳарбийлари АҚШ ва Исроил ҳужумларни давом эттирадиган бўлса, минтақадан нефть экспортига йўл қўйилмаслигини ҳам маълум қилган. Бу баёнот энергетика бозорида янги хавотирларни кучайтирди.
Айниқса, Ҳўрмуз бўғози орқали нефть ташилиши узоқ муддатга тўхтаб қолиши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар жаҳон бозорига таъсир кўрсатди. Натижада нефть нархи 2022 йилдан бери илк бор бир баррель учун 100 доллардан ошди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!