Эрон янги олий раҳбари жароҳат олгани ҳақидаги хабарлар тарқалди

1 дақиқа ўқиш10.6K
Эрон янги олий раҳбари жароҳат олгани ҳақидаги хабарлар тарқалди

Исроил ва АҚШ расмийларига кўра, Эроннинг янги олий раҳбари Можтаба Хоманаий жароҳат олган бўлиши мумкин. Бу ҳақда The New York Times нашри турли манбаларга таяниб хабар берди.

Нашр ёзишича, айнан шу сабабдан Можтаба Хоманаий олий раҳбар этиб сайлангани эълон қилингандан кейин ҳам жамоатчилик олдида кўриниш бермаган бўлиши мумкин. Бу ҳолат эса турли тахминларга сабаб бўлмоқда.

Исроил манбаларининг билдиришича, Можтаба Хоманаий АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан уруши бошланган илк кунларда жароҳатланган. Уларнинг айтишича, ўша пайтда отаси — оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлган, Можтаба эса оёғидан яраланган.

Шу билан бирга, The New York Times’нинг Эрон ичкарисидаги манбалари ҳам Можтаба Хоманаий жароҳат олганини тасдиқлаган. Бироқ улар жароҳат қачон ва қандай шароитда юз берганига аниқ изоҳ бермаган.

Эрон президенти Масъуд Пезошкианнинг ўғли Юсуф эса бу маълумотларга муносабат билдириб, Можтаба Хоманаийнинг аҳволи яхши эканини маълум қилди. Шу сабабли унинг соғлиги борасидаги хабарлар ҳозирча турли қарама-қарши маълумотлар билан давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?