date

Таиландда ҳаво самолёти қўнаётган пайтида ғилдираклари шикастланди

Таиландда ҳаво самолёти қўнаётган пайтида ғилдираклари шикастланди

Таиланднинг Пхукет аэропортида Air India Express авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти қўниш чоғида техник муаммога дуч келди. Дастлабки маълумотларга кўра, бортда 140 киши бўлган ҳаво кемаси шасси билан боғлиқ носозлик сабаб қаттиқ қўнишни амалга оширган.

Ҳодиса вақтида самолётнинг олдинги ғилдирак қисми шикастланган ва лайнер учиш-қўниш йўлагида сирпаниб кетган. Шу сабабли аэропорт ҳудудидаги ҳаракат вақтинча тўхтатилган ва парвозлар жадвалига ҳам таъсир кўрсатган.

Расмий маълумотларга кўра, VT-BWQ борт рақамига эга Boeing 737 MAX 8 самолёти Ҳайдарободдан тўғридан-тўғри рейсни бажараётган бўлган. Самолёт бортида жами 140 киши, шундан 133 нафари йўловчи экани билдирилган.

Дастлабки хабарларда ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда. Айни пайтда юз берган ҳолат сабаблари ўрганилаётгани ва техник текширув ишлари олиб борилиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Таиландда ҳаво самолёти қўнаётган пайтида ғилдираклари шикастланди