date

АҚШ президенти: агар можаро авж олса, Эроннинг электр тармоқлари бир соат ичида вайрон бўлади

АҚШ президенти: агар можаро авж олса, Эроннинг электр тармоқлари бир соат ичида вайрон бўлади

АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан можаро кучайиши мумкинлигини эслатиб, мамлакатнинг электр тармоқларини бир соат ичида йўқ қилишга қодир эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда у Огаё ва Кентукки штатларига сафардан қайтгач журналистлар билан суҳбатда сўзлаб берди.

Трампнинг таъкидлашича, агар зарур бўлса, Америка Қўшма Штатлари Теҳрон ва бошқа стратегик ҳудудларга зарба бериши мумкин, бу эса мамлакатнинг тикланишини мураккаблаштиради. Президентнинг ҳисоб-китобларига кўра, Эрон электр тармоқларини бутунлай тиклаш учун тахминан 25 йил керак бўлиши мумкин.

АҚШ етакчиси бундай огоҳлантириш билан Эронни эҳтиёткорликка чақирганини ва минтақадаги кескинликнинг ошишига йўл қўймасликка интилаётганини билдирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШ президенти: агар можаро авж олса, Эроннинг электр тармоқлари бир соат ичида вайрон бўлади