date

Ким Чен Ин узоқ масофали артиллерия машғулотларини назорат қилди

Ким Чен Ин узоқ масофали артиллерия машғулотларини назорат қилди

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин қизи Ким Чжу Э билан бирга мамлакатнинг узоқ масофали артиллерия бўлинмаларининг ўқув машғулотларини кузатди.

Кореа Марказий ахборот агентлиги хабарига кўра, машғулотларда 12 та юқори аниқликдаги 600 миллиметрли ялпи ўт очиш реактив тизимлари ва иккита артиллерия ротаси иштирок этди. Улар Япон денгизи акваториясида қарийб 364 км узоқликда жойлашган оролдаги нишонга қарата ўқ узди.

Ким Чен Иннинг сўзларига кўра, бундай ўқув машғулотлари душманларга Шимолий Корея тактик ядро қуролининг вайронкор кучини намойиш этиши лозим. Бу машғулотлар мамлакат мудофаа салоҳиятини ошириш ва халқаро ҳамжамиятга сигнал бериш мақсадида ўтказилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ким Чен Ин узоқ масофали артиллерия машғулотларини назорат қилди