Сербия раҳбари: Уч давлат бизга қарши ҳарбий иттифоқ тузмоқда

1 дақиқа ўқиш931
Сербия раҳбари: Уч давлат бизга қарши ҳарбий иттифоқ тузмоқда

Сербия президенти Александр Вучич Хорватия, Албания ва Косово ўртасида тузилган янги мудофаа ҳамкорлиги Сербияга қарши қаратилган бўлиши мумкинлигини айтди.

Унинг таъкидлашича, 2025 йил 18 март куни Албаниянинг Тирана шаҳрида ушбу уч давлат ўртасида мудофаа соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги уч томонлама декларация имзоланган. Вучич бу ҳужжат ҳарбий алоқаларни мустаҳкамлаш ва Сербияга қарши иттифоқ шакллантиришга қаратилган деб ҳисобламоқда.

Сербия президенти бу борада кескин баёнот бериб, ушбу давлатлар Сербияга ҳужум қилиш учун иттифоқ тузганини айтди. Унинг фикрича, улар Россия ва Европа ўртасидаги зиддият кучайишини ҳамда Яқин Шарқда кенгроқ уруш бошланиши мумкин бўлган вазиятни кутмоқда.

Вучичнинг сўзларига кўра, глобал беқарорлик кучайган пайтда айрим давлатлар ўз ҳарбий режаларини амалга ошириш учун қулай фурсат пайдо бўлишини кутмоқда.

Шунингдек, Сербия раҳбари Хорватия сўнгги бир ярим йил давомида Сербиянинг барқарорлигига путур етказишга ва унинг ички ишларига аралашишга уринаётганини ҳам таъкидлади.

Шу билан бирга, Вучич Белград ҳарбий нейтраллик сиёсатини давом эттираётганини, бироқ НАТО билан яхши муносабатларни сақлаб қолаётганини ҳам қўшимча қилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?