Кубада ҳукуматга қарши оммавий норозиликлар кучаймоқда

1 дақиқа ўқиш263
Кубада ҳукуматга қарши оммавий норозиликлар кучаймоқда

АҚШ томонидан қўлланилган уч ойлик нефть блокадаси натижасида Куба гуманитар фалокат чегарасига етди. Электр таъминотидаги узилишлар суткасига 15 соатгача давом этмоқда, иш жараёнлари издан чиқди ва озиқ-овқат танқислиги кескин сезилмоқда.

Бунга норози бўлган намойишчилар мамлакатнинг бир неча ҳудудларида ҳукмрон Коммунистик партия бўлимларини вайрон қилган. Куба президенти Мигел Диас-Канел фуқароларнинг норозилигини тушунганини билдирган, аммо вандализмга тоқат қилмаслигини таъкидлаган.

Энергетик инқироз Гаванани Вашингтон билан музокаралар бошлашга мажбур қилди. АҚШ ва Куба ўртасида мулоқот йўлга қўйилганини икки томон ҳам тасдиқлаган. Куба президенти эҳтимолий вориси сифатида Раул Кастронинг набираси Раул Гилермо Родригес Кастро ҳам музокараларда иштирок этмоқда.

Аввалроқ, Доналд Трамп АҚШ билан ҳамкорлик қилмаса, куч ишлатиш эҳтимолини истисно қилмаганди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?