date

Эрон Саудиядаги АҚШ радарини дронлар билан йўқ қилди

Эрон Саудиядаги АҚШ радарини дронлар билан йўқ қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Саудия Арабистонидаги Ал-Қайсум аэропорти яқинидаги AN/FPS-117 радар тизимини ҳужумчи дронлар орқали йўқ қилганини маълум қилди. Қиймати тахминан 20 миллион доллар бўлган бу радар 460 километр масофадаги ҳаво объектларини аниқлай оларди. Эроннинг бу ҳаракати Яқин Шарқдаги АҚШ ва унинг иттифоқчилари хавфсизлик ва кузатув имкониятларига жиддий таъсир кўрсатди.

Маълумотларга кўра, 28 февралдан бошлаб Эрон кучлари Қатардаги AN/FPS-132, Иордания ва БААдаги AN/TPY-2 радар тизимларини ҳам йўқ қилган. Умумий зарар ҳозиргача 2,7 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу ҳаракатлар АҚШ ва иттифоқчилари учун осмонда назоратни мураккашлаштирди, хаво ҳимоя тизимларини чеклади ва стратегик режаларни қайта кўриб чиқишга мажбур қилди.

Радар тизимлари йўқ қилинганидан сўнг, АҚШ Яқин Шарқдаги хавфсизликни таъминлаш учун E-3 Sentry (AWACS) самолётларини кўпайтирди. Бу махсус ҳаво разведка ва кузатув самолётлари энг катта радарлар билан жиҳозланган бўлиб, дрон ва ракета ҳужумларини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, АҚШ Жанубий Корея ва бошқа ҳудудлардаги ҳаво ҳимоя тизимларини Яқин Шарққа кўчиришни бошлади.

Эроннинг бу стратегик ҳаракатлари минтақадаги геосиёсий вазиятни янада мураккаблаштирди. АҚШ ва унинг иттифоқчилари Яқин Шарқдаги хавфсизликни таъминлаш учун тезкор чоралар кўришга мажбур бўлди, бу esa ҳудуддаги ҳарбий-сиёсий келишмовчиликлар ва заҳиралар бўйича янги босқични очди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрон Саудиядаги АҚШ радарини дронлар билан йўқ қилди