date

Эрон АҚШ томонидан ҳужум қилинган 84 денгизчисини дафн этди

Эрон АҚШ томонидан ҳужум қилинган 84 денгизчисини дафн этди

Бугун Эрон 84 денгизчисини дафн этмоқда, деб хабар берилди. 4 март куни Эроннинг “Дена” эсминеци Ҳиндистондан ҳарбий параддан қайтаётган вақтда Шри Ланка ороли яқинида АҚШ сув ости кемаси томонидан ҳужумга учраган эди. Ҳужум натижасида 84 денгизчи ҳалок бўлган, 20 киши бедарак йўқолган эди.

Кеча Эроннинг бир неча шаҳарларида денгизчилар сўнгги манзилга кузатилди. Маросимларда оилалар ва ҳамкасблар қурбонларни хотирлади, уларнинг жасадлари ҳурмат билан дафн қилинди.

Эрон президенти Масуд Пезешкиён АҚШ сув ости кемаси ҳарбий можаро зонасидан минглаб миль узоқликда, тинчлик миссиясини бажариб қайтиб келаётган кемага “қўрқоқ ва жирканч ҳужум” уюштирганини таъкидлади.

Эрон Қуролли Кучлари Бош штаби ва Хатам ал-Анбия Марказий қўмондонлиги “Дена” эсминеци бегуноҳ шаҳидлари қони учун ҳалокатли ва вайронкор зарбалар билан қасос олишини эълон қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрон АҚШ томонидан ҳужум қилинган 84 денгизчисини дафн этди