date

Эрон Хоманаий учун дафн маросимига ҳозирлик кўрмоқда

Эрон Хоманаий учун дафн маросимига ҳозирлик кўрмоқда

Эрон ҳукумати марҳум олий раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманаий учун кенг қамровли давлат дафн маросимини ташкил этиш ишларини расман бошлади. Бу ҳақда A news нашри хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, маросим мамлакатнинг АҚШ ва Исроил билан уруши туфайли уч ойга кечиктирилган эди.

Давлат оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, дафн маросимига тайёргарлик кўриш мақсадида махсус штаб шакллантирилган. Айни пайтда турли давлат ташкилотлари маросимни юқори савияда ўтказиш учун режалаштириш ва ташкилий ишлар билан шуғулланмоқда.

Хабарда қайд этилишича, Эронни 30 йилдан зиёд бошқарган Хоманаий 28 февраль куни уруш бошланган вақтда АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган дастлабки зарбалар пайтида ҳалок бўлган. Ҳужум чоғида унинг ўғли ва вориси Мужтабо Хоманаий ҳам жароҳат олган. У Олий раҳбар лавозимини эгаллаганидан буён жамоатчилик олдида кўриниш бермагани айтилмоқда.

Жорий йил апрель ойида Хоманаий хотирасига бағишланган тадбир ўтказилган бўлса-да, аввал режалаштирилган давлат дафн маросими уруш сабабли бекор қилинган эди.

Расмийлар маълумотига кўра, маросимнинг аниқ санаси ҳозирча белгиланмаган. Шу билан бирга, мутасадди ташкилотлар “улкан ва тантанали” давлат дафн маросимини ўтказиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш устида иш олиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрон Хоманаий учун дафн маросимига ҳозирлик кўрмоқда