date

КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакат президенти лавозимига қайта сайланди

КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакат президенти лавозимига қайта сайланди

КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакат президенти лавозимига қайта сайланди, деб хабар беради Кореянинг Марказий телеграф агентлиги (CТАК). Хабарда айтилишича, “КХДР Олий Халқ Мажлиси ўн бешинчи чақириқ I сессиясида Ким Чен Инни КХДР Давлат ишлари раиси лавозимига қайта сайлади”.

Ким Чен Ин 2011 йилда отаси Ким Чен Ир вафотидан сўнг КХДРнинг олий раҳбари, Корея Меҳнат партияси раҳбари ва Корея халқ армиясининг олий бош қўмондони этиб эълон қилинган эди. 2012 йилда у Давлат мудофаа қўмитасига раҳбар этиб тайинланди, 2016 йилда эса Давлат кенгаши раиси бўлди.

Унинг лавозими “КХДР давлат ишлари раиси” деб ҳам аталади. 2019 йилда Олий халқ йиғини парламент сайловларидан кейинги биринчи сессиясида Ким Чен Ин яна Давлат кенгаши раҳбари этиб сайланган эди. Шу тариқа у сиёсий ва ҳарбий лавозимларини мустаҳкамлашда давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакат президенти лавозимига қайта сайланди