Эрон Исроил ва АҚШ базаларига 80 ракета зарбаси бошланишини эълон қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) минтақада кучайган можаро фонида Исроил ва АҚШ ҳарбий базаларига қарши 80 ракета зарбаларини амалга ошириш тўғрисида расмий баёнот берди. Бу, улар таъкидлашича, ҳудуддаги эскалация жараёнларига жавоб сифатида қилинган.
ИИҚК эълон қилган маълумотларга кўра, асосий нишонлар Исроилнинг шимолий ҳудудидаги ҳарбий кучлар тўпланган жойлар бўлиб, улар ҳеч қандай чекловларсиз ракета ҳамда дрон ҳужумларига дучор бўлиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Тел-Авив, Кирят Шмона ва Форс кўрфазидаги тўртта АҚШ ҳарбий базаси ҳам ҳужумлар доирасига киради.
ИИҚК зарбаларни турли ракета турлари, жумладан суюқ ва қаттиқ ёқилғи билан ишлайдиган ракеталар, аниқ бошқариладиган бомбалар ҳамда жанговар дронлар орқали амалга оширилгани ҳақида даъво қилмоқда. Ушбу баёнот минтақада кескинликнинг ошишига сабаб бўлиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!