Эрон билан бўлаётган зиддият Трампнинг халқ орасидаги обрўсига зарар етказдими?

Доналд Трампнинг қўллаб-қувватлаш рейтинги Яқин Шарқдаги можаро фонида рекорд даражага пасайиб, 36 фоизни ташкил этди. Трамп президентликка қайтган илк ойларида бу кўрсаткич 47 фоиз, Яқин Шарқдаги зиддият бошланишидан олдин эса 40 фоиз бўлган. Reuters/Ипсос сўровига кўра, америкаликларнинг 61 фоизи АҚШнинг Эрон билан ҳарбий ҳаракатларини нотўғри деб ҳисоблаган, 25 фоизи нарх-навони бошқариш сиёсатини, 29 фоизи эса унинг иқтисодий сиёсатини маъқуллаган.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг қўллаб-қувватлаш рейтинги Яқин Шарқдаги можаро фонида кескин пасайиб, рекорд даражага – 36 фоизга тушди. Бу кўрсаткич Трамп президентликка қайтган илк ойларида 47 фоиз, Яқин Шарқдаги зиддият бошланишидан олдин эса 40 фоизни ташкил қилган эди.
Reuters/Ipsos сўрови натижаларига кўра, америкаликларнинг атиги 25 фоизи Трампнинг нарх-навони бошқариш сиёсатини қўллаб-қувватлаган, иқтисодий масалаларда эса фақат 29 фоиз америкалик Оқ уй раҳбарини маъқуллаган. Шу билан бирга, 61 фоиз аҳолининг фикрича, АҚШнинг Эрон билан бўлган ҳарбий ҳаракатлари нотўғри бўлган.
Аҳолининг 63 фоизи эса АҚШ иқтисодий ҳолатини “заиф” деб баҳолаган. Мутахассислар фикрича, рейтингнинг пасайишига асосий сабаблар сифатида Эрон билан можаролар ва бензин ҳамда яшаш харажатларининг ошиши кўрсатилади.
Муҳим жиҳат шундаки, Трамп сайлов кампанияси давомида “янги урушлардан қочиш” ваъдасини берган эди. Аммо Эрон билан зиддият ва нефть нархларининг ошиши унинг сиёсий позициясига сезиларли босим ўтказмоқда.































Изоҳлар 0
…