date

Эрон қайси давлатлар учун Ҳормуз бўғозини очди?

Эрон қайси давлатлар учун Ҳормуз бўғозини очди?

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи пайшанба куни дўст давлатларнинг кемалари Ҳормуз бўғози орқали ўтишига рухсат берилганини маълум қилди. Бу қарор Хитой, Россия, Ҳиндистон, Ироқ ва Покистон каби мамлакатларни қамраб олади.

Эроннинг Мумбайдаги Бош консуллиги ўз постида вазирнинг сўзларини эълон қилиб: “Биз Ҳормуз бўғозидан дўстона давлатлар ўтишига рухсат бердик”, — деб ёзди.

Ушбу қарор минтақавий нефть етишмовчилиги ва транспорт масалаларини енгиллаштиришга қаратилган. Аввалроқ Ҳиндистонда нефть таъминотидаги муаммолар туфайли бир қатор иқтисодий қийинчиликлар юзага келаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эндиликда дўст давлатлар учун Ҳормуз бўғозидан ўтишнинг рухсат этилиши минтақадаги савдо ва энергетика хавфсизлигини яхшилашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрон қайси давлатлар учун Ҳормуз бўғозини очди?