“У мени орқамдан ўпиши керак”. Трамп омма олдида “қора шаҳзода”ни камситди

“У мени орқамдан ўпиши керак”. Трамп омма олдида “қора шаҳзода”ни камситди
Қисқача

27 март куни АҚШ Президенти Доналд Трамп Маямида ўтказилган Футуре Инвестмент Инитиативе форумида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ҳақида қўпол фикр билдирди. Трамп шаҳзода уни аввал мамлакати парчаланиб бораётган навбатдаги муваффақияциз Президент деб ҳисоблаганини, энди эса унга яхши муомала қилиши кераклигини айтди. АҚШ ва Саудия Арабистони муносабатларига изоҳ берар экан, у “У мени орқамдан ўпиши керак”, деди.

27 март куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Майамида Саудия Арабистони кўмагида ташкил этилган Future Investment Initiative форумида мамлакат валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ҳақида қўпол фикр билдирди. Ушбу форум Оқ уй томонидан жонли эфирда намойиш қилинди.

Трампнинг баёнотига кўра, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон уни паст баҳолаган ва энди унинг “орқасидан ўпишга” мажбур.

“У мени орқамдан ўпиши керак”, дейди Трамп АҚШ ва Саудия Арабистони муносабатларига изоҳ бериб.

Унинг фикрига кўра, Подшоҳлик валиаҳд шаҳзодаси Трампни “мамлакати парчаланиб бораётган навбатдаги муваффақиятсиз Президент” деб ҳисоблаб, уни етарлича қадрламаган, энди эса шаҳзода Трампга нисбатан яхши муомала қилишга мажбур.

“У мени шунчаки навбатдаги омадсиз Америка Президенти, мамлакат эса жарликка қараб кетади деб ўйлаган эди. Лекин энди у менга нисбатан мулойим бўлиши керак. Унга айтинг, менга яхши муомала қилсин”, дейди Трамп ўз нутқи давомида.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар