date

Россия яна ёзги ва қишки Олимпиадага мезбонлик қилишга тайёр – Путин

Россия яна ёзги ва қишки Олимпиадага мезбонлик қилишга тайёр – Путин

Россия президенти Владимир Путин мамлакат ёзги ва қишки Олимпия ўйинларини ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.

Бу ҳақда у Россия Олимпия қўмитасининг 115 йиллиги муносабати билан йўллаган табригида сўзлаб, келажакда ҳам мамлакат Олимпия ўйинларини қабул қилишга тайёр эканини таъкидлади.

Шунингдек, Путин Россиянинг Халқаро Олимпия қўмитасининг асосчиларидан бири эканини эслатиб, 1980 йилда Москвада ва 2014 йилда Сочида ўтказилган Олимпия ўйинлари юқори даражада ташкил этилганини қайд этди.

У Россия Олимпия қўмитаси спортни ривожлантириш, спортчиларни тайёрлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва халқаро гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга катта эътибор қаратишини ҳам таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Россия яна ёзги ва қишки Олимпиадага мезбонлик қилишга тайёр – Путин