Эрон парламенти спикери: АҚШ яширин ер операциясини режалаштирмоқда

1 дақиқа ўқиш340
Эрон парламенти спикери: АҚШ яширин ер операциясини режалаштирмоқда

Эрон парламенти спикери Муҳаммад Боғир Ғолибаф АҚШни мамлакат ҳудудида яширин ер операциясини режалаштиришда айблади.

Унинг таъкидлашича, Америка музокаралар ҳақида очиқ хабарлар тарқатиб, дипломатик мулоқот кўриниши яратмоқда, аммо орқасида сирли ҳарбий ҳужумни тайёрламоқда.

“Душман музокаралар ва мулоқот ҳақида хабар бераётгандек кўрсатмоқда, лекин аслида сирли ер ҳужумини режалаштирмоқда. У билмайди, бизнинг кучларимиз америкалик аскарларнинг еримизга киришини кутмоқда ва шунда уларга қарши ўқ очиб, уларнинг минтақадаги ҳамкасбларини доимий жазолаймиз”, — дейилади Эрон давлат телевидение ва радиокомпанияси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Исроил 28 февраль куни Эрон ҳудудидаги, жумладан, Теҳрондаги объектларга зарбалар берди. Эрон эса жавобан Исроил ҳудудидаги ва Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий объектларига ҳужумлар ўтказмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?