Эрон Покистон кемаларининг Ҳўрмуз бўғозидан ўтишига яна рухсат берди

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида Эрон яна 20 та Покистон кемасининг Ҳўрмуз бўғозидан хавфсиз ўтишига рухсат берганини эълон қилди.
Покистон ташқи ишлар вазири Ишоқ Дорнинг маълум қилишича, Эрон ҳукумати Покистон байроғи остидаги кемаларнинг бўғоз орқали ҳаракатланишига розилик билдирган. Ҳар куни ушбу йўлдан иккитадан кема ўтади.
Вазир бу қарорни минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги муҳим ҳамда конструктив қадам сифатида баҳолади.
Ишоқ Дорнинг таъкидлашича, ишончни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар, дипломатик мулоқот ва ҳамкорлик мавжуд масалаларни ҳал қилишнинг энг тўғри усули ҳисобланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг