Россия нефти Кубага етиб борди ва АҚШ бунга изоҳ берди

1 дақиқа ўқиш568
Россия нефти Кубага етиб борди ва АҚШ бунга изоҳ берди

Россия томонидан Кубага 100 минг тонна ҳажмдаги хом нефть етказиб берилгани маълум қилинди. Мазкур юкни олиб келган “Анатолий Колодкин” номли танкер Куба ҳудудига етиб келиб, Матансас портида тушириш жараёнини кутмоқда.

Ушбу воқеа халқаро майдонда муҳокамаларга сабаб бўлди. Хусусан, АҚШ расмийлари бу масалага муносабат билдириб, мазкур ҳолат Вашингтоннинг Гаванага нисбатан сиёсатида ўзгариш юз берганини англатмаслигини таъкидлади.

Оқ уй матбуот котиби Каролин Левитт журналистлар саволларига жавоб берар экан, бу етказиб бериш сиёсий йўналишдаги ўзгариш эмаслигини алоҳида қайд этди. Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг Кубага нисбатан сиёсати ўзгаришсиз қолмоқда.

Шунингдек, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам ушбу масалага изоҳ берди. Унинг айтишича, Россия томонидан Кубага нефть маҳсулотларини етказиб бериш масаласи АҚШ билан олиб борилган мулоқотлар чоғида аввалдан муҳокама қилинган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?