date

Яқин Шарқдаги воқеаларни ёритиб келувчи америкалик журналист ўғирлаб кетилди

Яқин Шарқдаги воқеаларни ёритиб келувчи америкалик журналист ўғирлаб кетилди

Яқин Шарқдаги воқеаларни ёритиб келувчи америкалик журналист Шелли Киттлсон Бағдодда номаълум шахслар томонидан ўғирланди.

Бу ҳақда унинг ҳамкасблари ҳамда Италиянинг АНСА ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, журналист ўзи тўхтаган меҳмонхона яқинида ғойиб бўлган. Ҳозирда унинг қаерда эканлиги номаълум.

Мазкур жиноятга алоқадорликда гумон қилинган шахслардан бири қўлга олинган, қолган шериклар қидирилмоқда. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда журналистнинг ўғирлангани ҳақида видеотасвирлар ҳам тарқалган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Яқин Шарқдаги воқеаларни ёритиб келувчи америкалик журналист ўғирлаб кетилди