date

Бангладешда қизамиқ эпидемияси: 15 киши ҳаётдан кўз юмди

Бангладешда қизамиқ эпидемияси: 15 киши ҳаётдан кўз юмди

Бангладешда қизамиқ эпидемияси кескин авж олиб, мамлакат ҳукумати 15 киши вафот этганини тасдиқлади. Эпидемиядан энг кўп зарар кўрган ҳудуд шимоли-ғарбий Раджшаҳи шаҳри бўлиб, бу ерда соғлиқни сақлаш органлари эпидемиологик назорат ва ҳолатларни мунтазам мониторинг қилишни кучайтирди.

Касалликнинг тез тарқалишини олдини олиш мақсадида Бангладеш ҳукумати тезлаштирилган эмлаш дастурини ишга туширишга тайёргарлик кўрмоқда. Қизамиқ энг юқумли касалликлардан бири ҳисобланади ва унинг оммавий тарқалишини тўлиқ назорат қилиш учун аҳолининг камида 95 фоизи эмланиши керак.

Ҳукумат келгуси якшанбадан бошлаб миллий тезлаштирилган эмлаш компаниясини бошлайди. Эмлаш дастури аввало юқори хавфли ҳудудларда – айниқса, Раджшаҳида амалга оширилади. Бу чоралар қизамиқ эпидемиясининг ҳудудий ва миллий тарқалишини тўхтатишга қаратилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Бангладешда қизамиқ эпидемияси: 15 киши ҳаётдан кўз юмди