date

Эрон рухсати билан 15 та кема муҳим денгиз йўлагидан ўтди

Эрон рухсати билан 15 та кема муҳим денгиз йўлагидан ўтди

Ҳўрмуз бўғозида кемалар ҳаракати кескин чекланган бир пайтда, сўнгги бир кун ичида 15 та кема ушбу стратегик йўлакдан ўтишга муваффақ бўлди. Уларнинг барчаси Эрон расмийларидан тегишли рухсат олгани маълум қилинди.

Бу ҳақда Эроннинг "Fars" ахборот агентлиги хабар берди. Таъкидланишича, ҳудуддаги кескин вазият туфайли ҳаракат қатъий назорат остида олиб борилмоқда.

Маълумотларга кўра, АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қарши ҳарбий операция бошланганидан буён Ҳўрмуз бўғози орқали кемалар қатнови кескин камайган. Ҳозирда одатдаги оқимнинг атиги 10 фоизи сақланиб қолган.

Мазкур ҳолат глобал савдо йўллари ва энергия таъминотига жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлиги билан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрон рухсати билан 15 та кема муҳим денгиз йўлагидан ўтди