Эрон ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлганлар сонини очиқлади
1 дақиқа ўқиш425

Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган қуролли ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлганлар сонини эълон қилди. Маълумотларга кўра, можаро давомида мамлакат бўйлаб 3 мингдан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмган.
Эрон Суд тиббиёти ташкилоти раҳбари Аббос Масжадий таъкидлашича, ҳалок бўлганларнинг қарийб 40 фоиз жасади таниб бўлмайдиган даражада бўлган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар тарқатган.
Шунга қарамай, суд тиббиёти мутахассислари замонавий усуллар ёрдамида жасадларнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлган ва уларни яқинларига топширган. Ушбу ҳолат можаронинг оғир оқибатларини яна бир бор кўрсатмоқда.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…