date

Яқин Шарқдаги уруш туфайли Суданда аҳоли хавфли манбалардан сув истеъмол қилишга мажбур бўлиб қолди

Яқин Шарқдаги уруш туфайли Суданда аҳоли хавфли манбалардан сув истеъмол қилишга мажбур бўлиб қолди

Яқин Шарқдаги давом этаётган зиддиятлар глобал бозорлар ва логистика тизимига салбий таъсир кўрсатиб, Суданда ичимлик суви етишмовчилигини янада кескинлаштирди. Мутахассислар бу ҳолатни мамлакатдаги энергия ва ёқилғи нархлари билан боғламоқда.

Маълумотларга кўра, Суданда сув таъминоти асосан ер ости сувларини насослар ёрдамида чиқаришга таянади. Ушбу жараён эса дизель ёқилғисида ишлайдиган генераторлар орқали амалга оширилади. Ёқилғи нархларининг ошиши эса бевосита сув таъминоти харажатларини ҳам кўпайтирган.

Ҳурмуз бўғози атрофидаги чекловлар фонида ёқилғи етказиб беришдаги қийинчиликлар кучайиб, натижада ичимлик суви нархи қарийб 30 фоизга қимматлашган. Айни пайтда кучли жазирама мавсуми аҳоли эҳтиёжини янада оширмоқда.

Мутахассислар огоҳлантиришича, кўплаб оилалар тоза ичимлик сувини сотиб олиш имкониятидан маҳрум бўлиб, мажбуран сифатсиз ёки хавфли манбалардан фойдаланишга ўтмоқда. Бу эса турли юқумли касалликлар тарқалиш хавфини сезиларли даражада оширади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Яқин Шарқдаги уруш туфайли Суданда аҳоли хавфли манбалардан сув истеъмол қилишга мажбур бўлиб қолди