date

Мужтабо Хоминаий омма олдида кўринмаётгани сабаби очиқланди

Мужтабо Хоминаий омма олдида кўринмаётгани сабаби очиқланди

Reuters агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар беришича, Эроннинг янги олий раҳбари, 56 ёшли Мужтабо Хоминаий оғир жароҳатлардан кейин тикланиш жараёнини бошдан кечирмоқда. У юз ва оёқ қисмидан жиддий шикаст олган бўлса-да, муҳим қарорларни қабул қилиш қобилиятини сақлаб қолган.

Маълумотларга кўра, Хоминаий АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилган авиазарба ортидан омма олдида кўриниш бермаган. Ўша ҳужумда унинг юз қисми оғир жароҳатлангани, шунингдек бир ёки иккала оёғига зарар етгани қайд этилган. Расмий Теҳрон эса унинг соғлиғи бўйича батафсил изоҳ бермаган.

Шунга қарамай, у Вашингтон билан ўт очишни тўхтатиш каби муҳим сиёсий жараёнларни шахсан назорат қилаётгани айтилмоқда. АҚШ разведкаси ва айрим расмийлар ҳам унинг яраланган бўлиши мумкинлигини тасдиқлаган.

Таҳлилчиларга кўра, Мужтабо Хоминаий Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси билан яқин алоқалари туфайли отасининг сиёсий йўналишини давом эттириши эҳтимоли юқори ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Мужтабо Хоминаий омма олдида кўринмаётгани сабаби очиқланди