Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг дафн маросимидаги ниқобли шахс ким эди?

Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг дафн маросими вақтида биринчи қаторда юзига қора ниқоб таққан ҳолда кўринган сирли шахс ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўпчилик уни Эроннинг янги олий раҳбари сифатида тилга олинаётган ўғли Мужтабо Хоманаий деб тахмин қилди.
Бироқ Iran International нашрининг хабар беришича, маросимда кўринган шахс Мужтабо Хоманаий эмас, балки марҳум олий раҳбарнинг тўнғич набираси Муҳаммад Жавод Хоманаий бўлган.
Хабарда айтилишича, у қора ниқоб ва бейсбол кепкасида дафн маросимининг олдинги сафида туриб, аза маросимидаги диний маросимларда иштирок этган. Айнан унинг ташқи кўриниши ижтимоий тармоқларда турли тахминлар ва муҳокамаларни келтириб чиқарган.
Нашрнинг иддао қилишича, Муҳаммад Жавод Хоманаий 28 февраль куни АҚШ ва Исроил томонидан амалга оширилгани айтилган ҳаво ҳужумлари вақтида оғир жароҳат олган. Манбаларга кўра, у юз қисмида кучли куйиш жароҳатларини олгани учун ниқоб тақиб юришга мажбур бўлган. Шунингдек, АҚШ разведка маълумотларига таяниб, Мужтабо Хоманаий ҳам ўша ҳужумларда оғир тан жароҳати олгани ҳақида хабарлар келтирилган.
Хабарларга кўра, Оятуллоҳ Али Хоманаий 86 ёшида вафот этганидан сўнг унинг дафн маросими олти кун давом этган. Эрон давлат ОАВ маълум қилишича, маросимларда 43 миллионгача киши иштирок этган.
Шу билан бирга, Мужтабо Хоманаий Telegram орқали ёзма баёнот эълон қилиб, отасининг ўлими учун қасос олишга ваъда бергани ҳам хабар қилинмоқда.v






























Изоҳлар 0
…