Мужтабо Хоманаий: “Али Хоманаий ва бошқа қурбонлар учун қасос олинади”

Мужтабо Хоманаий: “Али Хоманаий ва бошқа қурбонлар учун қасос олинади”

Эрон Олий раҳбари Мужтабо Хоманаий АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган собиқ Олий раҳбар Али Хоманаий ҳамда бошқа эронликларнинг ўлими жавобсиз қолмаслигини маълум қилди.

Фарс ахборот агентлиги хабарига кўра, Мужтабо Хоманаийнинг мурожаати Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИРГC) томонидан эълон қилинган. Унда қасос олиш Эрон халқининг қатъий талаби экани таъкидланган.

“Биз ушбу урушларда ҳалок бўлган барча шаҳидларнинг қони учун айбдорларни жазолашга қасамёд қиламиз. Бу Эрон халқининг иродаси ва у албатта амалга ошади”, — дейилади баёнотда.

Мужтабо Хоманаийнинг таъкидлашича, бу масала айрим шахслар билан боғлиқ эмас ва Эрон ўз мақсадидан воз кечмайди.

Маълум қилинишича, мазкур баёнот Али Хоманаийнинг дафн маросими муносабати билан тайёрланган мурожаатдан олинган бўлиб, унда ҳалок бўлганлар учун жавоб қайтарилиши яна бир бор таъкидланган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар