date

Хитой Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бериши мумкинлиги айтилди

Хитой Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бериши мумкинлиги айтилди

АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, Хитой яқин ҳафталарда Эронга янги авлод ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги разведка ҳисоботлари билан таниш бўлган уч манбага таяниб хабар берди.

Манбаларнинг билдиришича, Пекин қурол-яроғларнинг келиб чиқишини яшириш мақсадида кўчма зенит-ракета комплексларини учинчи давлатлар орқали юбориши эҳтимолдан холи эмас. Шу билан бирга, АҚШ Давлат департаменти, Оқ уй ҳамда Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси ҳозирча бу хабарларга расмий муносабат билдирмаган.

Шунингдек, Трамп ва Покистон расмийлари Хитой Эронни ўт очишни тўхтатиш бўйича дастлабки келишувга ундашда ёрдам берганини тасдиқлаган. Бироқ Пекин ўзини дипломатик кафил сифатида мажбурият олишдан тийилмоқда. Хитой элчихонаси вакили эса Пекин “масъулиятли йирик давлат сифатида кескинликни юмшатиш ва барқарорликни таъминлашда конструктив роль ўйнашда давом этади”, дея баёнот берган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Хитой Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бериши мумкинлиги айтилди