date

Трамп Ҳўрмуз бўғози блокада қилинганини эълон қилди

Трамп Ҳўрмуз бўғози блокада қилинганини эълон қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳўрмуз бўғози бўйлаб тўлиқ блокада бошланганини маълум қилди. Унинг бу баёноти АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар натижа бермаганидан кейин эълон қилинди.

Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари бўғоз орқали ҳаракатланмоқчи бўлган ҳар қандай кемаларни тўхтатиш ва назорат қилиш ишларини бошлаган. Шунингдек, у халқаро сувларда Эронга “ноқонуний тўловлар” амалга оширган кемаларни текшириш ва ушлаш бўйича ҳам кўрсатма берганини айтган.

Президент, шунингдек, Ҳўрмуз бўғози атрофида қўйилган миналарни зарарсизлантириш ишлари бошланганини ҳам таъкидлаган. Унинг фикрича, Эрон вазиятни қандай ҳал қилишни яхши билади, аммо бу жараёнда бошқа давлатлар ҳам иштирок этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Трамп Ҳўрмуз бўғози блокада қилинганини эълон қилди