Сўнгги 44 кун ичида Европа 22 миллиард евро йўқотди

Европа Иттифоқи сўнгги 44 кун ичида энергия импорти учун 22 миллиард евродан ортиқ қўшимча маблағ сарфлади. Ушбу харажатларнинг кескин ошиши Яқин Шарқдаги беқарор вазият ва таъминот занжирига тушган босим билан боғлиқ. Маблағлар кўп саралган бўлса-да, энергия ресурслари етказиб берилиши ортмаган. Бу эса Европанинг энергетик хавфсизлигидаги муаммоларни янада чуқурлаштирмоқда.
Европа Комиссияси раҳбари Урсула вон дер Лееннинг маълум қилишича, сўнгги 44 кун ичида Европа Иттифоқи энергия импорти учун тўловлар кескин ошиб, 22 миллиард евродан ортиқ қўшимча харажат юзага келган.
Унинг таъкидлашича, бу ҳолат Яқин Шарқдаги беқарор вазият билан бевосита боғлиқ бўлиб, энергия таъминот занжирига кучли босим ўтказмоқда. Натижада Европа бозори импорт харажатларининг кескин ошиши билан юзлашмоқда.
Фон дер Ляеннинг сўзларига кўра, ушбу давр ичида Европа Иттифоқи катта миқдорда маблағ сарфлаган бўлса-да, энергия ресурслари етказиб берилиши сезиларли даражада ошмаган. Бу эса энергетик мувозанат ва хавфсизлик борасидаги муаммоларни янада кескинлаштирмоқда.































Изоҳлар 0
…