Туркияда ўқувчи мактаб ичида отишма уюштириб ўзини ўлдирди

Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятидаги мактабда 8-синф ўқувчиси қуролли ҳужум уюштириб, якунда ўз жонига қасд қилди. Фожиа натижасида 3 нафар ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлиб, 20 киши жароҳат олди. Тахминларга кўра, ўқувчи қуролларни собиқ полициячи отасидан олган. Бу воқеа сўнгги икки кун ичида мамлакат мактабларида юз берган иккинчи шунга ўхшаш ҳужумдир.
Туркияда сўнгги бир сутка ичида мактабларда юз берган иккинчи қуролли ҳужум қайд этилди. Бу сафар воқеа Қаҳрамонмараш вилоятидаги ўрта мактабда содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужумни шу мактабнинг 8-синф ўқувчиси амалга оширган. Унинг ёнидан бешта тўппонча топилгани билдирилмоқда. У аввал мактаб ҳовлисида ҳавога ўқ узган, кейин эса бинога кириб отишни давом эттирган.
Кейинчалик ҳужумчи ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда. Тахминларга кўра, қуроллар у собиқ полициячи бўлган отасидан олган бўлиши мумкин.
Вилоят ҳокими Муккаррам Унлюэр маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида 3 нафар ўқувчи ва 1 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган, яна 20 киши жароҳат олган.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир кун аввал Шонлиурфа вилоятининг Сиверек туманидаги лицейда ҳам қуролли ҳужум содир бўлиб, 18 киши яраланган ва ҳужумчи ўз жонига қасд қилган эди.































Изоҳлар 0
…