Эрон халқаро рейслар учун ўз ҳаво ҳудудини қайта очди

Эрон халқаро рейслар учун ўз ҳаво ҳудудини қайта очди
Қисқача

Эрон узоқ танаффусдан сўнг ўз ҳаво ҳудудини халқаро рейслар учун қисман қайта очди. Айниқса, мамлакатнинг шарқий йўналишларида парвозлар тиклангани маълум қилинди. Ушбу чора-тадбирлар АҚШ ва Исроил билан келиб чиққан ҳарбий тўқнашувлардан сўнг амалга оширилмоқда.

Эрон узоқ танаффусдан сўнг ўз ҳаво ҳудудини қисман қайта фаолиятга қайтарди.

28 февралдан бери илк бор мамлакат осмонининг айрим қисми очилиб, баъзи аэропортларда парвозлар қайта тикланди. Бу ҳақда Tasnim агентлиги Фуқаро авиацияси бошқармасига таяниб маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Эроннинг шарқий ҳаво ҳудудидаги йўналишлар халқаро рейслар учун очиқ деб эълон қилинган. Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий амалиёт бошлаб, қатор шаҳарларга ҳаво зарбалари берган эди.

Ушбу ҳужумлар натижасида Эрон олий раҳбари Али Хоманаий ҳалок бўлгани айтилган. Шундан сўнг Эрон жавоб сифатида Исроилга ракета ҳужумлари уюштирган ва Форс кўрфазидаги АҚШ базаларига зарба берган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар