Германия бошпана тизимида нега кескин пасайиш кузатилди?

2026 йилнинг биринчи чорагида Германияда бошпана сўраш бўйича аризалар сезиларли даражада камайгани қайд этилди. Европа Комиссиясининг махфий ҳисоботига таяниб берилган маълумотга кўра, мамлакат Европа Иттифоқида энг кўп мурожаат қабул қилувчи давлат мақомини йўқотган.
Статистикага кўра, Германияда ушбу даврда 28 922 та янги бошпана аризаси қайд этилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан қарийб 23 фоизлик пасайишни англатади.
Натижада Германия 2015 йилдан буён илк бор рейтингда тўртинчи ўринга тушиб кетди. Ҳозирда Франция, Испания ва Италия ундан олдинги поғоналарда жойлашган.
Мутахассислар бу ўзгаришни асосан суриялик ва украиналик мурожаатчилар сонининг камайиши билан изоҳлашмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг