12:10 / 06.04.2017
6 539

Тадқиқотчилар турли вақтларда олинган суратларни бирлаштиришни ўрганди (видео)

Тадқиқотчилар турли вақтларда олинган суратларни бирлаштиришни ўрганди (видео)
Google ва Вашингтон университети тадқиқотчилари турли йиллар давомида турли одамлар томонидан интернетда чоп қилинган суратларни бирлаштириш имконини берувчи алгоритм яратди, деб хабар беради «Meduza»га асосланиб "Соф.уз" нашри.

Улар фотохостинглардаги 86 миллионта суратдан иборат база яратди. Кейин суратлар олинган жойга қараб гуруҳларга ажратиб чиқилди ва даврий кетма-кетлик бўйича жойлаштирилди.

Шундан сўнг, ҳар бир кадрлар кетма-кетлиги учун биттадан асосий сурат танланади. Алгоритм асосий суратга асосланиб бошқа расмларни кесади, масштабини ва рангини ўзгартиради. Якунда ўзига хос кадрлар кетма-кетлиги ҳосил бўлади.

Тадқиқотчилар фақат мингдан ортиқ сурат топилган жойларни танлаб олди. Минглаб суратлардан иборат кадрлар кетма-кетлигини бир компьютерда яратиш учун тахминан 6 соат вақт кетади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тадқиқотчилар турли вақтларда олинган суратларни бирлаштиришни ўрганди (видео)