Францияда хантавирус хавфи сабаб саккиз киши карантинга олинди

1 дақиқа ўқиш305
Францияда хантавирус хавфи сабаб саккиз киши карантинга олинди

Францияда хантавирус инфекцияси билан боғлиқ хавотирлар ортидан саккиз нафар киши карантинга олинди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Вазирликка кўра, карантинга олинганлардан бири самолётда вирус аниқланган бемор билан бирга бўлган. Эркакда енгил симптомлар кузатилган бўлса-да, унинг тест натижаси манфий чиққан.

Яна етти нафар шахс эса MV Hondius круиз кемасидан тушган йўловчи билан мулоқотда бўлган. Ҳозирда уларнинг барчаси тиббий кузатув остида сақланмоқда.

Маълум қилинишича, кема бортида қолган беш нафар Франция фуқароси Канар оролларига етиб келгач, 24–48 соат ичида Францияга қайтарилади. Улар мамлакатга етиб келганидан сўнг тест ва қайта тестдан ўтказилади.

Франция Ташқи ишлар вазирлиги ҳозирча ушбу фуқароларда хавотирли аломатлар кузатилмаганини билдирган. Агар касаллик белгилари пайдо бўлса, улар махсус тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?