date

Конгода Эбола бўйича 906 та гумонли ҳолат қайд этилди

Конгода Эбола бўйича 906 та гумонли ҳолат қайд этилди

Конго Демократик Республикасида Эбола вируси билан касалланиш бўйича 906 та гумон қилинган ҳолат қайд этилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, улардан 223 таси ўлим билан якунланган ва ҳозирда ўрганилмоқда.

ЖССТ мамлакатда Эбола вирусининг Бундибугио штамми тарқалаётганини билдирди. Шунингдек, Угандада ҳам алоҳида ҳолатлар аниқлангани айтилмоқда.

Ташкилот маълум қилишича, ушбу штаммга қарши ҳозирча тасдиқланган вакцина ёки махсус даволаш усули мавжуд эмас. Шу боис мутахассислар вазиятни жиддий назоратга олиш зарурлигини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Конгода Эбола бўйича 906 та гумонли ҳолат қайд этилди