date

Конгода Эбола билан боғлиқ вазият янада оғирлашди

Конгода Эбола билан боғлиқ вазият янада оғирлашди

Конгода Эбола вируси билан боғлиқ вазият кескинлашмоқда. Bloomberg хабарига кўра, мамлакатда касаллик тарқалиши ортидан айрим авиарейслар бекор қилинган.

Маҳаллий расмийлар ва Африка соғлиқни сақлаш органлари маълумотларига кўра, жума кунги ҳолат бўйича вирус юқтирганлар сони 867 кишига етган. 204 киши эса касаллик оқибатида вафот этган.

Эпидемия маркази Уганда билан чегарадош Итури провинцияси экани айтилмоқда. Вирус юқтирганлар билан алоқада бўлган 1745 кишидан фақат кичик қисми кузатувга олингани вазиятни янада хавотирли қилмоқда.

Мутахассислар вируснинг ушбу камёб турига қарши тасдиқланган вакцина ёки махсус даволаш усули йўқлигини таъкидламоқда. Шифокорлар эса ҳатто шахсий ҳимоя воситалари етишмаётганидан шикоят қилмоқда.

Чегаралар етарлича назорат қилинмагани сабаб Эбола Уганда ва Жанубий Судан каби қўшни давлатларга ҳам тарқалиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Конгода Эбола билан боғлиқ вазият янада оғирлашди