date

Конгода Эбола ваҳимаси: аҳоли шифохонага ўт қўйди

Конгода Эбола ваҳимаси: аҳоли шифохонага ўт қўйди

Конгода одамлар Эбола билан вафот этган деб гумон қилинган йигитнинг жасадини олишга рухсат берилмагач, шифохона ҳудудидаги изоляция чодирларига ўт қўйган.

Икки чодир ёниб кетган, бир тиббиёт ходими жароҳат олган. Полиция вазиятни тарқатиш учун ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узган.

Расмийларга кўра, маҳаллий аҳолининг бир қисми Эбола касаллигига ишонмайди. Аҳоли буни нодавлат ташкилотлар ва шифохоналар пул ишлаш учун ташқаридан ўйлаб топилган касаллик деб ҳисоблайди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса минтақада Эбола билан боғлиқ юзлаб гумонли ҳолатлар сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Конгода Эбола ваҳимаси: аҳоли шифохонага ўт қўйди