Таиланд маликаси 4 йил комада ётиб, соғлиғи кескин ёмонлашгани сабабли вафот этди

Таиланд маликаси Бажракитиябха соғлиғи кескин ёмонлашгани сабаб вафот этди. У сўнгги қарийб тўрт йил давомида кома ҳолатида бўлган.
Малика 2022 йил декабрь ойида юрак хасталиги сабаб ҳушидан кетган ва Бангкокдаги шифохонага ётқизилган эди. Кейинги йилларда унинг аҳволи турли асоратлар сабаб оғирлашиб борган.
Халқ орасида “Малика Па” номи билан танилган Бажракитиябха ҳуқуқшунос, дипломат ва хайрия ташаббуслари муаллифи сифатида ҳам танилган. У қамоқдаги аёллар, айниқса ҳомиладор маҳкумалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратган.
Малика Таиланд қироли Маха Важиралонгкорннинг расмий мақомга эга фарзандларидан бири бўлиб, мамлакат Конституциясига кўра тахт вориси бўлиш ҳуқуқига эга шахслардан бири ҳисобланган.






























Изоҳлар 0
…