Сеҳр-жоду дейилган ҳолат

Сеҳр-жоду дейилган ҳолат

Ижтимоий тармоқларда бир аёлга сеҳр-жоду қилингани айтилаётган видео тарқалди. Унда эски суратда аёлнинг кўзи, бурни ва томоғи соҳаларидан игналар ўтказилгани акс этган.

Кейинги кадрларда эса аёлнинг худди шу жойларида жароҳатлар пайдо бўлгани кўрсатилади. Бу ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида турли тахминларга сабаб бўлмоқда.

Айрим кузатувчилар суратдаги ҳолатни сеҳр-жоду билан боғлаган. Изоҳларда мазкур ишни қилган шахснинг ҳаракати қораланган. Кўпчилик бундай ёмонлик ўзига қайтишини ёзган.

Ҳодисанинг асл сабаби ва видеодаги ҳолатларнинг қанчалик ҳақиқатга мослиги эса номаълум.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар