Ариана Гранде Оқ уйдан мусиқасидан фойдаланмасликни талаб қилди

Америкалик хонанда ва актриса Ариана Гранде Оқ уйдан унинг қўшиқларини миграция сиёсатига оид видеоларда ишлатмасликни талаб қилди.
Маълумотларга кўра, Оқ уйнинг TikTok саҳифасида эълон қилинган видеода федерал агентлар одамларни ҳибсга олаётгани акс этган. Роликка фон сифатида Ариана Гранденинг “Бе” қўшиғи қўйилган.
Хонанда бунга кескин муносабат билдириб, ўз мусиқасидан бундай мазмундаги контентларда фойдаланилмаслигини сўради.
Ариана Гранде жамоаси ҳозирда қўшиқни видеодан олиб ташлаш бўйича ҳуқуқий имкониятларни ўрганмоқда.






























Изоҳлар 0
…