“Сочга ўхшаш” таом: Хитойдаги ноодатий деликатес ҳайрат уйғотмоқда

“Сочга ўхшаш” таом: Хитойдаги ноодатий деликатес ҳайрат уйғотмоқда

Хитойда ташқи кўриниши инсон сочига ўхшаб кетадиган ноодатий маҳсулот — фатсай (фат чой) тобора оммалашиб бормоқда. Бу ғаройиб таом кўплаб сайёҳлар ва интернет фойдаланувчиларининг қизиқишини уйғотмоқда.

Аслида фатсай чўл ҳудудларидаги сув ҳавзаларида ўсадиган ейиладиган цианобактерия ҳисобланади. Қуритилган ҳолатда у узун, ингичка қора толаларга ўхшаб кетади ва айнан шу кўриниши сабаб кўпчиликни ҳайратга солади.

Одатда фатсай турли шўрваларга қўшилиб, сувда юмшагач угра ёки лапшага ўхшаш ҳолатга келади. Баъзи кафе ва кўча таомлари савдогарлари эса уни зираворлар билан қовуриб, алоҳида таом сифатида ҳам тақдим этишади.

Қизиқ томони шундаки, бу маҳсулотни илк бор кўрган сайёҳлар кўпинча уни ҳақиқий соч деб ўйлаб, ҳайратда қолишади. Шунга қарамай, фатсай маҳаллий аҳолининг севимли таомларидан бири бўлиб, ўзига хос таъми билан қадрланади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар