Суд қарори билан Трамп номи санъат марказидан ўчирилди

Суд қарори билан Трамп номи санъат марказидан ўчирилди

АҚШ президенти Доналд Трампнинг номи Жон Ф. Кеннеди номидаги Ижро санъати маркази фасадидан олиб ташланди.

Reuters хабарига кўра, бу суд қарори асосида амалга оширилган. Қарорда муассаса номини Конгресс розилигисиз ўзгартириш мумкин эмаслиги қайд этилган.

Аввалроқ марказ кенгаши уни Доналд Трамп — Жон Ф. Кеннеди номидаги Ижро санъати маркази деб қайта номлашни маъқуллаган эди.

Бироқ Вашингтон суди ном ўзгаришини тақиқлаб, Трамп исмини барча белгилар ва материаллардан олиб ташлашни буюрган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар