Айиқ бўлиб ишлаш учун 15 минг доллар беришмоқда

Айиқ бўлиб ишлаш учун 15 минг доллар беришмоқда

Хитойдаги ҳайвонот боғларидан бири жамоатчилик эътиборини тортган ноодатий вакансияни эълон қилди. Янги иш ўрнига кўра, номзодлар қора айиқ костюмини кийиб меҳмонларни кўнгилочар тарзда қарши олиши эвазига йилига тахминан 15 минг доллар маош олиши мумкин.

Хенан вилоятининг Луоҳе шаҳрида жойлашган ёввойи табиат боғи томонидан берилган эълонда айтилишича, ходимлар қора айиқ образида боғ ҳудудида сайр қилиши ва ташриф буюрувчилар билан ўзига хос тарзда мулоқот қилиши лозим.

Қизиқ томони шундаки, “айиқлар” меҳмонлар билан оддий суҳбат қила олмайди. Улар фақат ҳайвонларга хос товушлар чиқариши мумкин. Фақат фавқулодда ҳолатларда ёки ёрдам зарур бўлганида гапиришга рухсат берилади.

Вакансия эркаклар ва аёллар учун бирдек очиқ бўлиб, номзодлардан 18 ёшдан катта ва жисмонан соғлом бўлиши талаб этилган. Иш вақти кунига олти соатни ташкил этади, дам олиш кунлари эса ойига тўрт марта берилади.

Маъмуриятнинг таъкидлашича, бу ҳудуддаги энг эркин иш ўринларидан бири ҳисобланади. Ходимлар чарчаган пайти дам олиши, хоҳласа сакраши, рақсга тушиши, дарахтга чиқиши ёки бошқа қизиқарли ҳаракатлар қилиши мумкин.

Шунингдек, меҳмонлар томонидан таклиф этилган егулик ва ичимликларни рад этмаслик ҳам вазифалар қаторига киритилган.

Ҳайвонот боғи раҳбарияти бу иш экстравертлар учун ҳам, интровертлар учун ҳам мос келишини айтмоқда. Чунки бу ерда одамлар билан узоқ суҳбат қуриш ёки расмий мулоқот қилиш талаб этилмайди.

Эълон ижтимоий тармоқларда кенг тарқалганидан сўнг вакансия катта қизиқиш уйғотди. Қисқа вақт ичида 100 дан ортиқ номзод ариза топширган ва барча бўш иш ўринлари тўлдирилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар