53 йилдан бери оролни ёлғиз қўриқлаётган 84 ёшли аёл

Дунё1 дақиқа ўқиш7K
53 йилдан бери оролни ёлғиз қўриқлаётган 84 ёшли аёл

Бир пайтлар “Американинг энг ёввойи аёли” деб аталган 84 ёшли эколог ва табиатшунос Кэрол Ракдешел сўнгги 53 йилдан буён АҚШнинг энг чекка оролларидан бири — Камберленд оролида яшаб келмоқда. У ҳар куни соҳил бўйлаб юриб, қушлар, денгиз ҳайвонлари ва ўсимликларни кузатади, денгиз тошбақаларини ўрганади ҳамда уларнинг ўлими сабабларини қайд этиб боради.

1973 йилда оролга кўчиб ўтган Ракдешел бугунгача табиатни асраш учун курашиб келмоқда. Унинг изланишлари туфайли денгиз тошбақаларининг қисқичбақа овловчи кемалар тўрларида нобуд бўлаётгани аниқланиб, қонунчиликка ўзгартишлар киритилган. Шунингдек, у йиллар давомида дунёдаги энг йирик денгиз тошбақалари қолдиқлари тўпламларидан бирини шакллантирган.

53 йилдан бери оролни ёлғиз қўриқлаётган 84 ёшли аёл

Кэрол деярли ташқи дунёдан узилган ҳолда яшайди. У ёмғир сувини тўплайди, боғдорчилик билан шуғулланади, сабзавотлар етиштириб, табиат неъматлари ҳисобидан кун кечиради. Шу билан бирга, оролдаги ноёб ўрмонлар ва ҳайвонот оламини сақлаб қолиш учун турли қурилиш лойиҳаларига қарши кураш олиб боради.

84 ёшига қарамай, у ҳали ҳам орол келажагини ҳимоя қилишдан тўхтамоқчи эмас. Унинг айтишича, ҳар куни янги нарсани ўрганиш ва табиат билан уйғунликда яшаш ҳаётининг энг катта қадрияти ҳисобланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?