“Толибон” ўзбек фаолини ҳибсга олди: унинг тақдири номаълум қолмоқда
1 дақиқа ўқиш465

Афғонистоннинг Бадахшон вилоятида ўзбек маданият фаоли Масъуд Темур ҳибсга олингани хабар қилинмоқда.
Маҳаллий манбаларга кўра, у 19 июнь куни Файзобод шаҳрида “Толибон” разведка кучлари томонидан қўлга олинган.
Шундан бери унинг қаерда экани ва аҳволи ҳақида аниқ маълумот берилмаяпти.
Айтилишича, Темур ижтимоий тармоқларда Афғонистондаги туркий этник гуруҳлар ҳуқуқи ва ўзлигини ҳимоя қилиб келган.
Шунингдек, у Ҳиротдаги намойишчиларни қўллаб-қувватлагани учун ҳибсга олинган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
“Толибон”нинг Бадахшондаги маҳаллий расмийлари ҳозирча ҳолат юзасидан изоҳ бермаган.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…