133 марта қўнғироқ босган аёл қамоққа олинди

Жанубий Кореяда машҳур К-поп юлдузи Чонгукнинг уй эшиги қўнғироғини 133 марта босган бразилиялик аёл суд томонидан жазога тортилди. Унга 1 йил муддатга қамоқ жазоси ҳамда яна 2 йил шартли равишда озодликдан маҳрум қилиш чораси белгиланди. Аниқланишича, исми ошкора этилмаган бу шахс хонандани ўтган йил декабр ойидан буён мунтазам равишда таъқиб қилиб келган. Суд унинг бу ҳаракатларини шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш деб баҳолаган.
Жанубий Кореяда бразилиялик аёл бегона уй эшиги қўнғироғини 133 марта босгани учун суд томонидан жазога тортилди. Унга 1 йил муддатга қамоқ жазоси ҳамда яна 2 йил шартли равишда озодликдан маҳрум қилиш чораси белгиланди.
Маълум бўлишича, аёл безовта қилган хонадон машҳур К-поп юлдузи, Чонгук яшайдиган уй бўлган. У БТС гуруҳининг аъзоси сифатида дунё бўйлаб катта машҳурликка эга.
Исми ошкор этилмаган аёл хонандани илк бор ўтган йил декабрь ойидан бошлаб таъқиб қила бошлаган. У бир неча бор хонадон атрофида пайдо бўлиб, эшик қўнғироғини тинимсиз босиш орқали безовта қилган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ушбу ҳолатни жиддий қабул қилиб, аёлга нисбатан тегишли чоралар кўрди. Суд қарорига кўра, унинг ҳаракатлари шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш ва таъқиб қилиш сифатида баҳоланган.
Мазкур воқеа мухлислик ва чегарани билиш масаласи яна бир бор долзарб эканини кўрсатди.






























Изоҳлар 0
…