Эбола эпидемияси бошланганидан бери Африкадан ташқаридаги илк касалланиш ҳолати қайд этилди

1 дақиқа ўқиш141
Эбола эпидемияси бошланганидан бери Африкадан ташқаридаги илк касалланиш ҳолати қайд этилди

Францияда жорий Эбола эпидемияси бошланганидан бери Африкадан ташқаридаги илк касалланиш ҳолати қайд этилди.

Франция Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, вирус Демократик Конгодаги гуманитар миссиядан қайтган шифокорда аниқланган. У махсус хавфсизлик чоралари асосида шифохонага ётқизилиб, изоляторга жойлаштирилган. Беморнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.

Санитария хизматлари шифокор билан мулоқотда бўлган шахсларни аниқламоқда. Улар 21 кун давомида уй карантинида сақланади.

Мутахассислар ҳозир "Бундибугио" штамми тарқалаётганини билдирган. Унга қарши тасдиқланган вакцина ёки махсус даволаш усули ҳозирча мавжуд эмас.

Демократик Конгода қарийб 1100 та касалланиш ва 280 га яқин ўлим қайд этилган. Угандада эса 20 та ҳолат ва икки ўлим аниқланган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?