Қўйларни бўридан асрайдиган тиканли костюм баҳсларга сабаб бўлмоқда!

Австриянинг Каринтия минтақасида чорвадорларни бўри ҳужумидан ҳимоя қилишга мўлжалланган тиканли махсус костюм ихтиро қилинди. Ушбу мосламани 72 ёшли тадбиркор ва фермер Рудолф Шаубах қўй танасининг катта қисмини қоплайдиган қилиб ишлаб чиқди. Мутахассислар ва Вена ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти бу конструксия қўйларга салбий таъсир кўрсатиши, жумладан, қўзиларни она сути билан озиқланишига халақит беришидан хавотир билдирмоқда.
Австриянинг жанубидаги Каринтия минтақасида қўйларни бўри ҳужумидан ҳимоя қилиш учун тиканли махсус костюм яратилди. Аммо ушбу ихтиро жамоатчилик ва мутахассислар томонидан турлича қабул қилинмоқда.
Каринтияда бўрилар сони ошиб бораётгани сабаб чорвадорлар ҳайвонларини ҳимоя қилишнинг янги усулларини излашга мажбур. Панжаралар, қўриқчи итлар ва бошқа воситалар қиммат бўлиб, доим ҳам етарли самара бермайди.
72 ёшли тадбиркор ва фермер Рудольф Шаубах қўй танасининг катта қисмини қоплайдиган тиканли костюм ишлаб чиқди. Унинг фикрича, бу мослама бўрининг қўйга ҳалокатли жароҳат етказишига тўсқинлик қилади.
Бироқ ихтиро ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик ва чорвачилик қоидаларини бузиш эҳтимоли бўйича текширувга сабаб бўлди. Вена ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти конструкциянинг қўйларга салбий таъсирини ўрганишни талаб қилди.
Мутахассислар костюм қўзиларнинг она сути билан озиқланишига халақит бериши мумкинлигини айтмоқда. Шунингдек, бир нечта тикан бўрини ҳақиқатан ҳам қўрқита олишига шубҳа билдирилган.































Изоҳлар 0
…