Қирғизистонда дарёга чўккан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди

Дунё1 дақиқа ўқиш2K
Қирғизистонда дарёга чўккан ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди

Қирғизистоннинг Тоқтогул туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси фожиа билан якунланди. Автомобилнинг Чичқон дарёсига тушиб кетиши оқибатида Ўзбекистон фуқароси бўлган аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб, Sputnik Қирғизистон хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 22 июнь куни юз берган. Автомобил ичида жами тўрт нафар — уч эркак ва бир нафар 45 ёшли аёл бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, уч нафар эркак сувдан мустақил равишда чиқишга муваффақ бўлган. Бироқ аёлни дарёнинг кучли оқими оқизиб кетган.

Қидирув-қутқарув ишлари бир неча кун давом этган. Орадан тўрт кун ўтиб, қутқарувчилар аёлнинг жасадини топиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига топширган.

Айни пайтда ҳодисанинг барча ҳолатлари ва автомобилнинг дарёга қандай тушиб кетгани юзасидан тегишли идоралар томонидан қўшимча текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?